Токио-2020: сиз кўрмаган лаҳзалар
Бундан уч кун бурун ниҳоясига етган Токио Олимпия ўйинларида 206 мамлакатдан 12 минг 500 га яқин спортчи қатнашиб, 33 спорт тури бўйича олтин, кумуш ва бронзадан иборат бўлган 339 та медаллар тўплами учун кураш олиб борди.


Медаллардан ташқари иштирокчиларнинг ноодатий соч турмаклари, уларнинг костюмлари ва чиқишлари ҳамда операторларнинг ҳазиллари ҳам тасвирга муҳрланди. Эътиборингизга Токио Олимпиадасининг фотокамерага муҳрланган бир неча ёрқин лаҳзаларини тақдим этамиз, сиз эса доимгидек дўстларингиз билан бўлишасиз.

Олимпиаданинг очилиш маросими иштирокчилардан бири нигоҳида

Британиялик сувга сакраш бўйича спортчи Том Дейли танаффус пайтларидада свитер ва жемперлар тўқишни одат қилган.

Россиялик Виталина Бацарашина мусобақаларда “Ведьмак” нишони билан чиқиб, машҳурликка эришди.

Чим устидаги хоккей мусобақаси пайтида оператор ноодатий тасвир олишга қарор қилди ва томошабинларга суваракни кўрсатди.

Бу балиқ оқимга қарши сузишни машқ қилмоқда

Канадалик спортчи Мэгги МакНил олтин медални эгаллагини дастлаб тушунмади, чунки у кўзойнаксиз яхши кўрмайди.

Бу эса Токио Олимпиадасининг бронза медали.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиада медаллари қайта ишланган материаллар — эски телефон, камера, планшет ва ноутбуклардан ясалган.

ЖАР спортчиси жаҳон рекордини ўрнатгани учун рақибларидан табриклар қабул қилмоқда.

Виндсёрфинг спортчиси сочини “Аватар: Аанга афсонаси” мультсериалидаги қаҳрамонга тақлид қилиб турмаклади.

Россиялик сузувчи Евгений Рылов ва унинг мушук тасвирли ниқоби ҳам тарихда қолди.

Олтин медалнинг баҳоси

Ўзбекистонлик гимнастикачиларнинг “Сейлор Мун” анимеси қаҳрамони костюмидаги чиқишлари ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Қариндошинг Олимпия ўйинларида ғолиб бўлишини кузатишга нима етсин?

13 ёшида Олимпиадада кумуш медални қўлга киритган Раисса Леал мусобақадан сўнг мактабга келди. Эслатиб ўтамиз, у спортнинг скейтбординг йўналиши бўйича қатнашди.
Шарофат Маҳмудова







