Олимпиaда совриндорларига қайси давлат энг кўп пул мукофоти берди?
“Forbes” журнали олимпиадачиларга дунё бўйича энг кўп пул мукофоти берган давлатлар руйхатини эълон қилди.


Унга кўра, Италия терма жамоаси биринчи ўринни (олтин медаль олган ҳар бир совриндор учун 212 минг доллар), иккинчи ва учинчи ўринни эса АҚШ ва Франция давлатлари эгаллади.
“ТОП-10” билан танишинг:
1. Италия (9,07 миллион доллар)
2. АҚШ (7,84 миллион доллар)
3. Франция (6,51 миллион доллар)
4. Венгрия (5,64 миллион доллар)
5. Тайван (4,92 миллион доллар)
6. Япония (4,03 миллион доллар)
7. Испания (2,55 миллион доллар)
8. Туркия (2,26 миллион доллар)
9. Сербия (2,01 миллион доллар)
10. Гонконг (1,93 миллион доллар)
Маълумот учун: бу ерда барча совриндорларга берилган умумий маблағ ҳисобга олинган.
Жамшид Амиров







