Ўзбекистон миллий жамоаси Швецияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон миллий жамоасининг Сречко Катанец қўл остида ўтказидиган дастлабки ўртоқлик учрашувидаги рақиби маълум бўлди.


ОФК календарига мувофиқ, 30 августдан 7 сентабрга қадар Осиёда миллий терма жамоалар учун ФИФA кунлари бўлиб ўтади.
«ФИФA кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам ушбу муддат мобайнида Тошкент ва Стокголм шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Шунингдек, йиғин давомида вакилларимиз Швеция миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳсга 5 сентабрь санасида Стокголмдаги «Friends» стадиони мезбонлик қилади», - дейилади ЎФА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ЎФА Вадим Абрамов ўрнига Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида Сречко Катанец иш бошлашини эълон қилган эди.







