Спорт

Роналдо «ПСЖ» га ўтадими?

Месси «ПСЖ»  клубига ўтганидан сўнг футбол ишқибозлари, журналистлар ва, умуман, кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама ва мунозаралар бошланиб кетди.

Роналдо «ПСЖ» га ўтадими?

 

Жумладан,«ПСЖ» клуби президенти Носир Ал-Ҳилайфи 2022 йилда «Ювентус» жамоаси аъзоси Криштиано Роналдони Парижга олиб келмоқчи, деган хабар ҳам тарқалди. Хўш, бу режа ҳақиқатга қанчалик  яқин?


Криштиано «Ювентус» жамоаси ғалабаларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 36 ёшни қаршилаган футболчи ҳали ҳамон бир хил даражада ўйнашда давом этмоқда. «Ювентус»нинг португалиялик юлдузни ўз сафига қўшиб олишидан асосий мақсади Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш эди. Бунда, албатта, Роналдо тажрибаси ва иқтидорига  кўз тутилганди. Бироқ бу режа амалга ошмай қолди. Европа чемпионатидан кейин Роналдонинг клубдаги фаолияти сўроқ остида қолди. Бир қатор топ клублар уни сотиб олиш пайида бўлди. Бу борада Роналдонинг собиқ жамоалари «Реал Мадрид», «Манчестер Юнайтед» пешақадамлик қилди. Аммо Роналдо Италияда яна бир мавсум қолишини маълум бўлди. 


Париж клуби келаси йил Криштианонинг шартнома муддати тугашини ҳисобга олиб, уни ўз сафига қўшиб олмоқчи.  Хўш, бир неча йиллардан буён ўзаро рақобатда бўлган икки футболчининг битта жамоада ўйнаш эҳтимоли ҳақиқатга қай даражада яқин? Агар «ПСЖ»нинг бу режаси амалга ошадиган бўлса, чинданам афсонавий таркибга гувоҳ бўлиш мумкин. 


Роналдонинг кейинги йил 37 ёшни қарши олиши инобатга олинадиган бўлса, «ПСЖ» раҳбариятининг мақсади шунчаки дунё юлдузларини бир жойга йиғишдан иборат дея хулосага келиш мумкин. Чунки тобора ёши ўтиб бораётган Роналдонинг узоқ муддат барқарор ўйнай олиш-олмаслиги кўпчиликни ўйлантириши шубҳасиз. 


Криштианонинг янаги йил «Ювентус» билан шартномаси якунланса, унинг қолиши ёки қаерга ўтиши яна сўроқ остида қолади. У собиқ жамоаларидан бири «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ҳақида бирон нима дейиш қийин. Чунки инглиз клуби ўз таркибини анча кучайтиришга муваффақ бўлди. Манчестерликлар Роналдони фақат мухлислар хоҳишини инобатга олиб ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу, албатта, тахмин, бироқ катта натижаларни кутаётган Манчестер клуби бу трансферни амалга ошириш эҳтимоли унчалик юқори эмас.


 Роналдонинг АҚШ жамоаларидан бирига ўтиши ҳақида ҳам тахминлар бор, лекин ҳали ҳам чиройли ўйин намойиш этиб келаётган футболчининг тўсатдан Америкада фаолият олиб боришига ақл бовар қилмайди.«ПСЖ»га тўхталадиган бўлсак, бу клубнинг нияти жиддий, фақат футболчи рози бўлса бўлгани. Унинг Месси билан бир жамоада ўйнаши фақат мухлислар эмас,  ўзи учун ҳам мароқли бўлса керак, деб тахмин қилиш мумкин. Бу ерда Рамоснинг ролини ҳам инкор этиб бўлмайди. Чунки улар «Реал» сафида узоқ йиллар бирга ўйнаган ва кўплаб совринларга эга бўлган. Неймар дўсти Мессини «ПСЖ» га ўтишига асосий сабабчилардан бири бўлгани каби, Рамос ҳам келаси мавсум шу вазифани бажариши мумкин.


 «ПСЖ» Роналдони ўз сафига қўшиб олса, супер учлик юзага келади. Мбаппенинг келаси мавсум катта эҳтимол билан «Реал» сафига қўшилиши бу учликнинг яралишига хизмат қилади. Бу ҳар қандай футбол жамоаси орзу қиладиган ҳужум триоси бўлади.  Неймар, Месси ва Роналдонинг ҳужум чизиғида биргаликда ҳаракат қилиши клуб ғалабасини таъминлаши турган гап. Бу эса Париж жамоасининг азалий орзуси бўлган Чемпионлар лигасида биринчиликни қўлга киритишга қаратилган. Бу, албатта, бизнинг тахминларимиз,  олий ҳакам — вақт.


Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Роналдо «ПСЖ» га ўтадими? | Zamon.uz