«Zakovat-Gambit» турнири: унинг биринчи кунида қандай натижаларга эришилди?
Тошкент шаҳрида Масс-медиа фонди, «Заковат» ННТ, Ёшлар ишлари агентлиги ва Sky Chess шахмат мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган тезкор шахмат бўйича «Zakovat-Gambit» мусобақаси финал босқичининг биринчи кунги баҳслари ниҳоясига етди.


Иштирокчилар 5 та гуруҳда баҳсга киришди. Энг кучли таркибга эга А гуруҳида Нодирбек Абдусатторов 100 фоиз натижа билан пешқадам бўлиб турибди. У 2-турда шахматимиз афсонаси, ўн еттинчи жаҳон чемпиони Рустам Қосимжоновни ҳам мағлуб этди.

5-турдан кейинги вазият:
1. Нодирбек Абдусатторов – 5 очко
2. Рустам Қосимжонов – 3,5
3. Ортиқ Ниғматов – 3
4. Жавоҳир Синдоров – 3
5. Шамсиддин Воҳидов – 3
6. Нодирбек Ёқуббоев – 3
7. Жаҳонгир Воҳидов – 2,5
8. Темур Гареев – 1
9. Саидали Йўлдошев – 0,5
10. Бобур Сатторов – 0,5
Эслатиб ўтамиз, мусобақа эртага якунига етади.
Жамшид Амиров







