Роналдонинг футболдан ташқари ҳаёти
Роналдо 1985 йил 5 февралда туғилган,” Ювентус” футбол клуби ва Португалия миллий футбол жамоасида ўйнайдиган профессионал футболчи.

Футбол тарихидаги энг қиммат футболчи — унинг “Манчестер Юнайтед” клубидан “Реал Мадрид” жамоасига ўтиши 83 миллион фунт стерлингга тушган. Бугунги куннинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади.
Роналдонинг бугунги кунда футболдан ташқари кўплаб даромад манбаи мавжуд: ишлаб чиқариш, мехмонхоналар, кафе ва ресторанлар. Уларнинг ичида СR7 бренди алоҳида ўрин тутади.

Ушбу бренда кўплаб маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Маслан,атир, крассовка, спорт маҳсулотлари ва ҳоказо. Бундан ташқари футболчининг автопарки бамисоли машина бозоридек, чунки бу ерда 20 дан зиёд автомобиллар мавжуд. Энг машҳур ва қиммат автомобилларидан бири 11 миллион евролик “Bugatti La Voitur Noire” ҳисобланади.

Бундан ташқари Роналдонинг гаражини “Bugatti Sheyron”,

“Lambargini Aventador”

“Bugatti Veyron”

“Kadilak Eskalade”

“Aston Martin”

“Masseratt”

каби кўплаб қимматбаҳо автомобилларни кўришингиз мумкин. Роналдонинг уйларига тўхталадиган бўлсак, португалиялик футболчи дунёнинг кўплаб машҳур шаҳарларид а бир-биридан гўзал ва ҳашаматли уйлар барпо этган.
Испаниядаги вилласининг нархи —109 миллион,

Португалиядаги уйининг нархи — 8 миллион доллар

Италиядаги вилласининг нархи таҳминан 28 миллион доллар баҳоланган.

Уйлар жуда ҳам чиройли бўлиб, дунё стандартларига жавоб беради. Эслатиб ўтамиз, Роналдонинг “Инстаграм”да 326 милион обуначиси бор. Бу Роналдо нафақат футбол, балки дунёнинг энг машҳур инсони деганидир.
Мурод Баҳодиров







