Спорт

Токио Олимпиадасида қатнашган 7 нафар Миллий гвардия хизматчилари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси  Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида иштирок этган Миллий гвардия спортчилари билан учрашди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазири ахборот хизмати хабар берди.

Токио Олимпиадасида қатнашган 7 нафар Миллий гвардия хизматчилари тақдирланди

 

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қўл жанги федерацияси, Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалари мутасаддилари, Токио олимпиадасида иштирок этган ҳарбий хизматчиларнинг ота-она ва мураббийлари иштирок этди.

 

Миллий гвардия қўмондони  давлатимиз раҳбарининг олимпиада ўйинлари иштирокчиларини тақдирлаш маросимида "Албатта, жаҳоннинг энг йирик спорт мусобақаси бўлмиш Олимпия ўйинларида иштирок этишнинг ўзи катта шараф ва масъулият. Буни барчамиз яхши тушунамиз. Бунинг учун қанча оғир довонлардан, машаққатли синовлардан ўтиш талаб этилади”, деган сўзларига алоҳида эътибор қаратди.

 

Таъкидланганидек, Миллий гвардия тизимидан Токио Олимпиадаси мусобақаларида иштирок этган етти нафар мустақиллик йилларида туғилиб вояга етган боксчи ҳамда юнон-рум курашчилари ўз иқтидори, салоҳияти билан миллионлаб қалбларни забт этди, бокс бўйича энг оғир вазнда иштирок этган ҳарбий хизматчи Баходир Жалолов дунёнинг энг номдор спортчилари билан беллашиб, олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритди.

 

Шундан сўнг Миллий гвардия қўмондонининг Олимпиада иштирокчилари ва уларнинг мураббийларини рағбатлантириш тўғрисидаги буйруғи ўқиб эшиттирилди. Унга кўра Олимпиадада иштирок этган етти нафар ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шаънини муносиб ҳимоя қилиб ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида шахсий намуна кўрсатгани ҳамда Олимпия спорт турларининг оммалашишига қўшган ҳиссаси учун Алвон берет кийиш ҳуқуқи берилди.

 

Лейтенант Баҳодир Жалолов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 1-даражали «Намунали хизматлари учун» кўкрак нишони, лейтенантлар Турсуной Раҳимова, Райҳона Қодирова ва Бобо-Усмон Батуров 2-даражали,  катта лейтенант Элмурат Тасмуратов, оддий аскарлар Жалғас Бердимуродов ва Элнур Абдураимов 3-даражали «Намунали хизматлари учун» кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Шу билан бирга бокс бўйича Миллий терма жамоаси катта мураббийи Тўлқин Қиличев, бокс бўйича мураббий, Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув маркази катта ўқитувчиси майор Элшод Расулов, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаби мураббийси Равшан Рўзиқулов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 3-даражали «Намунали хизматлари учун» кўкрак нишони билан тақдирланди.

 

Тадбир якунида спортчиларимизга самимий тилаклар ва  уларнинг “Париж–2024” ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига ишонч билдирди.

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Токио Олимпиадасида қатнашган 7 нафар Миллий гвардия хизматчилари тақдирланди | Zamon.uz