Килиан Мбаппени нега алдашди?
Хабарларга кўра, Килиан «ПСЖ» раҳбариятини ўз ваъдасида турмаганликда айбламоқда.


У 2017 йилда парижликлар билан узоқ муддатли шартнома имзолаган эди. Ўшанда клуб президенти Носир Ал-Хелайфи футболчига шартнома тугашидан бир йил олдин «Реал»га қўйиб юборишга ваъда берган. Лекин Ал-Хелайфи айни пайтда айтган сўзини эслашни ҳам, Килиан билан бу борада гаплашишни ҳам хоҳламаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе трансфери бўйича “Реал мадрид” клуби жиддий киришган. Мадридликлар футболчи учун 150 миллион евролик шартнома тайёрламоқда.
Жамшид Амиров







