Спорт

Шахмат бўйича халқаро турнирда етакчилар сараланмоқда

Шахмат бўйича халқаро турнирда етакчилар сараланмоқда.

Шахмат бўйича халқаро турнирда етакчилар сараланмоқда

 

16 август куни пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида старт олган халқаро гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган ўн тўртинчи анъанавий халқаро мусобақада 3-тур ўйинлари ортда қолди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Эътиборлиси, дунёнинг 12 та давлатидан 150 нафар ақл-идрок соҳиблари қатнашаётган ушбу мусобақанинг «А» гуруҳида ҳозирча ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов мағлубиятсиз одимламоқда. Турнирнинг 1- рақамли иштирокчиси  Абдусатторов 3-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай беларуслик Кирилл Спивакни мағлуб этди. Мусобақада ғолибликка асосий даъвогарлардан бири арманистонлик Шант Саргисян ҳам ҳозирча 100 фоизлик натижа қайд этиб турибди.

 

У 3-турда озарбайжонлик халқаро гроссмейстер Мурадли Муҳаммад устидан ғалаба қозонди. Шунингдек, ҳозирча яна бир арманистонлик шахматчи Тигран Арутунян ҳамда Эрон  вакили Ариан Голами ҳам 3 ўйиндан 3 очко жамғарган ҳолда етакчилар сафида бормоқда. Ёш, умидли шахматчимиз Ҳумоюн Бекмуродовнинг 2,5 очко билан 5-8-ўринлардан жой олиб турганлиги таҳсинга лойиқ. Ҳамюртларимиздан Нодирбек Ёқуббоев ҳамда Бобир Сатторов ҳам худди шунча очко жамғарган.

 

Жамшид Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.