Токио Паралимпиадасида бир нафар афғон спортчиси иштирок этади
Токио Паралимпиадасида бир нафар афғон спортчиси иштирок этади.

Аббос Каримий Токио Паралимпиадасида Афғонистон шарафини ҳимоя қилувчи ягона спортчи бўлади. У Афғонистонни 16 ёшида тарк этган, аввал Эрон, кейин Туркияга кўчиб ўтган. 2013 йилдан 2016 йилгача Туркияда қочқинлар лагерида яшаган.
Каримий сузиш бўйича мусобақаларда иштирок этиб, 15 та медални қўлга киритди, иккита марта миллий чемпионат ғолиби бўлди. Бироқ паспорти ва бошқа керакли ҳужжатлари бўлмагани сабабли халқаро мусобақаларда қатнаша олмади.
Аббос Каримий қочқинлар гуруҳи вакили сифатида 27 август куни 50 метрга баттерфляй усулида, 30 августда эса 50 метрга чалқанча сузиш мусобақасида иштирок этади.
Жамшид Амиров







