«Насаф» бугун «Аҳал»ни ютса қанча пул ишлаб олади? “Баган”ни ютса-чи?
Бугун Қарши шаҳрида ОФК кубоги чорак финалидан ўрин олган «Насаф» билан Туркманистоннинг «Аҳал» клуби ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.


Учрашувда ютган томон ҳам Марказий Осиё минтақаси ғолиби сифатида ОФК кубоги ярим финалига чиқади, ҳам яхшигина пул ишлаб олади. Мусобақа тартибига кўра, бугунги ўйин ғолиби ярим финал иштирокчиси сифатида 100 минг АҚШ долларига эга бўлади. Қаршиликлар бу ўйинда ғалаба қозонса, ярим финалда Ҳиндистоннинг «Баган» жамоаси билан майдонга тушади. Унда ҳам ғолиб чиқса, «Насаф» ғазнаси 750 минг долларга бойийди. ОФК кубоги ғолиби эса 1,5 миллион доллар миқдорида мукофот пулига эга бўлади.
Маълумот учун, Қаршининг «Насаф» клуби 2011 йилда ОФК кубогида ғалаба қозонган. Бу ўзбек клубларининг халқаро майдонда қўлга киритган ягона расмий соврини саналади.
Аввалроқ «Насаф» жамоасининг туркман клуби билан ўйнаши ҳақида хабар берган эдик.
Жамшид Амиров







