Сервер Ибрагимов финал йўлланмасини қўлга киритди
Ўзбекистонлик атлетларнинг “Токио-2021” ёзги Паралимпия ўйинларидаги иштироки давом этмоқда. Бироз аввал Сервер Ибрагимов 10 метрга тўппончадан ўқ отиш бўйича саралаш баҳсида иштирок этди.


Тажрибали спортчимиз 6 та уринишда 574 очко жамғариб, 4-ўринни банд этди.
Ушбу саралаш босқичида жами 27 нафар спортчи иштирок этиб, улар ичидан энг яхши натижа қайд этган 8 спортчи финалга йўл олди.
Ҳамюртимизнинг финал баҳсидаги иштироки бугун Тошкент вақти билан 10:30 да бошланди.
Эслатиб ўтамиз, кеча яна бир ҳамюртимиз Шоҳсанам Тошпўлатова финал баҳсларида қатнашиб бронза медалига сазовор бўлган эди.
Мақсаджон Обиджонов тайёрлади.







