Сабина Суханова шахсий рекордини янгилади
Токио-2020: Паралимпиячиларимизнинг 2 сентябр куни қайд этаётган натижалари билан танишинг.

Токиода бўлиб ўтаётган ёзги Паралимпия ўйинларида 2 сентябр куни 9 нафар спортчиларимиз баҳсларга кириши керак эди. Айни дақиқаларга қадар спортчиларимизнинг қайд этган натижалари маълум.
Аёллар ўртасида Т37 классида 100 метрга югуриш бўйича финал баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Сабина Суханова 14,20 сония вақт билан маррага 7-ўринда кириб келди.
Бироз аввалроқ пара-таэквандо бўйича эркакалар ўртасида 1/16 финал баҳслари бўлиб ўтди. 61 кг вазн тоифасида жангга чиққан таэквандочимиз Зуҳриддин Тоҳиров Италиялик рақиби Антонино Бассолога 30:64 ҳисобида мағлуб бўлди. Зуҳриддин энди бронза медали учун баҳсларни давом эттиради.
Аёллар ўртасида Ф35 классида ядро улоқтириш бўйича финал наҳсларида иштирок этган Дилафрузхон Аҳмадхоновага медал учун 1 см камлик қилди. Ҳамюртимиз 8,59 метр натижа билан 4- ўринни қайд этди. Маълумот учун, бу Аҳмадхонованинг шахсий рекорди ҳисобланади.
Яна бир пара-таэквандочимиз Зиёдахон Исоқова мусобақани ғалаба билан бошлади. 1/16 финал баҳсларида иштирок этган спортчимиз 49 кг вазн тоифасида Афғонистонлик Закия Худададига қарши баҳс олиб борди. Жанг натижасига кўра спортчимиз 17:12 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Шундан сўнг 1/8 финал баҳсларида курашни давом эттирган Зиёдахон Исоқова чорак финалнинг муросасиз баҳсида Мўғулистонлик рақибини 13:11 ҳисобида мағлуб этиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ярим финал баҳслари бугун 14:00 да бошланади.
Бироз аввал аёллар ўртасида КЛ3 классида 200 метрга пара-каноэ саралаш баҳслари ўз якунига етди. Унга кўра ҳамюртимиз Шаҳноза Мирзаева 53.521 сония вақт билан маррага 3-бўлиб етиб келди ва ярим фанла йўлланмасини қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, пара каноэ бўйича ярим финал баҳслари эртага бўлиб ўтади.
Эркаклар ўртасида ўтказилган пара-каноэ баҳсларида иштирок этган спортчимиз Ҳайитмурод Шерқўзиев ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз ВЛ3 классида 200 метр масофага 54.269 сония вақт билан тўртинчи бўлиб етиб келди.
Бироздан сўнг яна бир спортчимиз Ҳусниддин Норбеков Ф35 классида ядро улоқтириш бўйича баҳсларга киришади.
Маълумот учун, айни дамда спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида 15 та медаль билан 16-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пара-сузувчиларимиз Фридавсбек Мусабеков ва Шоҳсанам тошпўлатоваларнинг финал босқичи йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.
Мақсаджон Обиджонов







