Кулусевски: «Испанияни катта ҳисобда мағлуб этишимиз мумкин эди»
Швеция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деян Кулусевски ЖЧ-22 саралашида Испания устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди:

«Биз ўйлаганимиздан кўра кучлироқмиз. Учрашувда катта ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Барибир, натижадан фахрланаман. Бу менинг ҳаётимда содир бўлган энг яхши воқеалардан бири бўлди. Бизда яхши жамоа бор», - дейди футболчи.

Ушбу учрашув Стокголмдаги «Friends Arena»да бўлиб ўтди. Ўйин шведларнинг 2:1 ҳисобидаги устунлиги билан якунланди. Ғалаба голини «Krosnadar» футболчиси Виктор Классон киритди.
Маълумот учун, Швеция саралаш босқичининг барча учрашувларида ғалаба қозонди. Улар 9 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринни банд қилмоқда. Испанлар 7 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. Кейинги турда Швеция Греция меҳмони бўлади. Испания эса Грузияни қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Barselona» Миралем Пянични ижарага бергани ҳақида хабар бергандик.
Мақсаджон Обиджонов







