0

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорларига Самарқанддан уй совға қилинди

Самарқанд шаҳрида Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Э.Турдимов қатнашиб, барча олимпиадачиларни эришилган катта муваффақият билан қутлади.

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорларига Самарқанддан уй совға қилинди

 

 

Самарқанддан Олимпиада ўйинларида 10 нафар, Паралимпия ўйинларида эса 4 нафар спортчи иштирок этди. Тадбирда Паралимпия чемпиони Ҳусниддин Норбековга Самарқанд шаҳридан уч хонали, Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби Парвина Самандарова ҳамда дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори Давлат Бобоновга эса икки хонали уй калити топширилди.

 

Аввалроқ Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов давлатимиз раҳбари фармонига асосан «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланган, паралимпия чемпиони ва рекордчиси Бобуржон Омоновга Андижон шаҳридаги 16 қаватли янги уйдан 2 хонали квартира совға қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

custom img

Саудия клублари Мохамед Салоҳни Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда

Роналдунинг яқин орада лигани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонда, Саудия “Ливерпуль” юлдузининг ҳафталик маошини уч баробар оширишни таклиф қилмоқда.

custom img

АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни мағлуб этди

Ўйинда Абдуқодир Ҳусанов кичик жароҳат олди.

custom img

"Барселона" бош мураббийи ишдан кетиши мумкин

Германиялик мутахассис Ханс-Дитер Флик Хуаннинг келажаги клуб президентлиги сайловлари натижасига бевосита боғлиқ экани айтилмоқда.

custom img

Роналду ва Месси бир жамоада ўйнаши мумкин: “Интер Маями” трансферни кўриб чиқмоқда

Девид Бекхем икки футбол афсонасини фаолиятининг сўнгги босқичида битта клубда бирлаштиришни режалаштирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"