энг долзарб

АҚШ Буюк Британия ва Австралия билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

АҚШ Буюк Британя ва Австралия билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди, дея хабар бермоқда «Риа Новости».

АҚШ Буюк Британия ва Австралия билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

 

 

Эндиликда янги AUUKUS альянси тузилади. Жозеф Байденнинг фикрича, бу ҳамкорликдан асосий мақсад кучайиб бораётган таҳдидларга қарши энг замонавий қуроллар билан жавоб беришдан иборат бўлади. Ҳозирда AUUKUS 3 мамлакат флоти, олимлари ва саноатини бирлаштириши таъкидланди. Шунингдек, киберхавфсизлик, сунъий интеллект ва турли квант технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилинади.

 

Альянс ўзининг дастлабки лойиҳасини ҳам эълон қилди. Унга кўра, Австралия флоти атом сувости кемалари билан кучайтирилади. Лекин у ядро бомбаси эмас, оддий қуроллар билан жиҳозланади. Австралия бош вазири Скот Моррисон Канберра АҚШ ва Буюк Британия билан ҳамкорликда сувости кемаларини ишлаб чиқармоқчи эканини маълум қилди.

 

Британия бош вазири Борис Жонсон ушбу иттифоқ катта аҳамиятга эга эканини қайд этган. "Бу ҳамкорлик бизнинг Ҳинд ва Тинч океани ҳавзасидаги энг муҳим манфаатларимизни ҳимоя қилишда керак бўлади", — деган Жонсон.

 

Мутахассисларнинг фикрича, AUUKUS, энг аввало, Хитойнинг ўсиб бораётган таъсирига қаратилган. АҚШ XX асрдаги энг ашаддий рақиби собиқ Иттифоққа қарши НАТОни тузгани каби, бу ҳам Хитойга қарши қаратилган ҳарбий альянс вазифасини бажаради. Пекиннинг Вашингтондаги элчихонаси бунга муносабат билдириб, АҚШни совуқ уруш давридаги фикрлашдан воз кечишга чақирди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ генерали Хитой ва Россия билан урушга кирмаслик зарурлигини айтган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.