Спорт

Массимилиано Аллегри: “Натижалар ўйинларимиз даражасига тўғри келмаяпти”

Массимилиано Аллегри: “Натижалар ўйинларимиз даражасига тўғри келмаяпти”.

Массимилиано Аллегри: “Натижалар ўйинларимиз даражасига тўғри келмаяпти”

 

 

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «А Серия»нинг 4-туридан ўрин олган «Милан»га қарши ўйин олдидан ўз фикрини билдирди.

 

“Жамоа бундан ҳам кўпроқ очко тўплаши мумкин эди. Натижалар ўйинларимиз даражасига тўғри келмаяпти.

 

Келаси ўйинга тўхталадиган бўлсак, таркиб борасида ҳали бир қарорга келганимча йўқ, чунки танаффусга қадар бизда жуда кўп ўйин бор. Буни кейинроқ ҳал қилмоқчимиз. Негаки, барча футболчилар жамоага ёрдам беришга тайёр эканлигини ҳис қилиши муҳим.

 

Учрашувда майдонга тушиши сўроқ остида бўлган футболчилардан бири бу Федерико Кйеза. У майдонда максимал даражада ҳаракат қилади, бундан яхшироғини ҳам уддалаши мумкин. Кйеза майдонни яхши ҳис қилади, ўйинларни бошқаришда қобилиятга эга. Майдон бўйлаб ҳаракатлана олади.

 

Футболчилар асосан мавсум бошида йиғилди ва бир-бирига мослашмоқда.

 

«Милан» Чемпионлар лигасида ажойиб ўйин намойиш этди. Эртага бизни супер ўйин кутмоқда. «Ювентус» ва «Милан» тўқнашуви ҳар доим шундай бўлган. Умид қиламанки, яхши натижа қайд этамиз”, — дейди туринликлар  бош мураббийи.

Маълумот учун: ушбу баҳс 19 сентябрь куни «Ювентус» майдонида бўлиб ўтади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Аллегрининг Роналдуни кетиши ҳақида билдирган фикрларини тақдим этган эдик.

 

Мақсад Обиджонов

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Массимилиано Аллегри: “Натижалар ўйинларимиз даражасига тўғри келмаяпти” | Zamon.uz