Спорт

"Сурхон" клуби аъзолари Жавоҳир Эсонқуловни урди...(ми? )

Яқинда ижтимоий тармоқларга "Сурхон" клуби собиқ футболчиси Жавоҳир Эсонқулов ўзининг калтаклангани юзасидан тегишли органларга мурожаат қилгани тўғрисидаги видеони жойлаштирди.

"Сурхон" клуби аъзолари Жавоҳир Эсонқуловни урди...(ми? )

 

Ушбу видеода футболчини “Сурхон” клуби аъзолари калтаклагани айтилган. Воқеага клуб матбуот хизмати муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, "Сурхон" клуби ва собиқ футболчи Жавоҳир Эсонқулов ўртасида тузилган шартнома 2021 йилнинг 21июль куни иккала томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинган ва футболчи клубдан ҳеч қандай молиявий эътирози йўқлиги ҳақидаги расмий ҳужжатга қўл қўйиб, тасдиқлаб берган. Собиқ футболчи шартнома бекор қилинган бўлса-да, клуб офисига келиб, қўшимча пуллар талаб қила бошлаган. Собиқ футболчилар Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Ходжаев ўзаро тил бириктириб, клуб офиси эшиги ёнида жамоа раҳбари номига қўпол сўзлар айтган. Бу вазиятдан хабар топган жамоа сардори Асрор Ғафуров вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳар иккала футболчини клуб офисига олиб келган ва ушбу сўзларни нега ёзганлиги бўйича изоҳ сўраган. Футболчилар эса буни улар ёзмаганлигини айтади. Бироқ уларнинг ҳар бир ҳаракати клуб офисида ўрнатилган кузатув камераларида ёзиб олинган. Жамоа сардори Асрор Ғафуров футболчиларни тартибга чақирган вақтида ўлар ўртасида зиддият пайдо бўлган ва иккала футболчи бир-бири билан муштлашиб кетган. Клуб спорт директори А.Таиров ва клуб 1-вице президенти А.Абдураҳмонов ҳар иккала футболчини ажратиб, яраштириб қўйган. Шундан сўнг собиқ футболчилар Ж.Эсонқулов ва А.Ходжаев ўз айбига иқрор бўлиб, ёзма равишда узр сўраган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Sky Cаmp» спорт фестивалига старт берилгани ҳақида хабар берган эдик. 

 

Жамшид Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.