энг долзарб

“Толибон” вакили доимий ҳукумат тузилиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб бера олмади

“Толибон” расмийси доимий ҳукумат тузилиши борасида берилган саволга  жавоб берди. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берган.

“Толибон” вакили доимий ҳукумат тузилиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб бера олмади

 

 

Ҳаракат расмий вакили Суҳайл Шаҳин Япониянинг “NHK” телеканалига берган интервьюсида доимий ҳукумат масаласи кўтарилган. Лекин Шаҳин унинг қачон тўлиқ тузилиши масаласига аниқ жавоб бермаган.

 

“Вазирлар Маҳкамаси таркибининг тўлиқ тузилиши учун бир неча кун ёки бир неча ой керак бўлиши мумкин. Унинг таркибида баъзи ўзгаришлар бўлиши мумкин”, — деган ҳаракат вакили.

Шунингдек, у янги ҳукумат инаугурацияси режалаштирилгани, аммо кейинчалик бекор қилинганини маълум қилди. “Биз бу борада маросим ўтказишни режалаштиргандик, лекин барча вазирлар тайинланиши маълум вақт талаб қилишини инобатга олиб бекор қилдик”, — деб таъкидлаган.

 

Суҳайл Шаҳин АҚШ билан муносабатларга ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, толиблар Вашингтон билан янги босқичдаги муносабатларни ўрнатишга тайёр.

 

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллаган. 31 августда АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ҳаракат томонидан эгалланмаган ягона ҳудуд — Панжшер  эди. Аммо 6 сентябрда ушбу ҳудуд ҳам “Толибон” назоратига ўтди.  Шундан кейин толиблар 7 сентябрь куни мамлакатнинг янги ҳукумати тузилганини эълон қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Афғонистоннинг Ҳилманд вилояти янги губернатори Ғарбни Афғонистонга инвестициялар киритишга чақирган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

“Толибон” вакили доимий ҳукумат тузилиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб бера олмади | Zamon.uz