Ўзбекистон

"UzAuto Motors" "Spark" ва "Lacetti" автомобилларини вақтинча ишлаб чиқариш тўхтатилганлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлади

​​Сўнгги пайтларда баъзи ОAВ вакиллари ўз каналларида 2021 йилнинг август ойида "Chevrolet Spark" автомобили ишлаб чиқарилмагани ҳақида хабар беришмоқда. Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келади ва Республика Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тасдиқланган.

"UzAuto Motors" "Spark" ва "Lacetti" автомобилларини вақтинча ишлаб чиқариш тўхтатилганлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлади

 

Ушбу оммабоп автомобил моделлари ишлаб чиқарилишининг вақтинча тўхтаб қолишининг сабаби нимада?

 

“UzAuto Motors” бошқарув ва ишлаб чиқаришнинг босқичма-босқич трансформациясини амалга оширди. Унинг доирасида ягона платформадаги автомобилларни ишлаб чиқаришга ўтиш режалаштирилган. Биринчи босқичда "Chevrolet Tracker" ва "Chevrolet Onix" автомобил моделлари бўлади.

 

Келгусида "Tracker" ва "Onix" моделларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга имкон берадиган режалаштирилган ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари жорий йил июл ойининг ўрталаридан август ойининг охиригача амалга оширилди.

 

Ушбу кенг кўламли модернизация ишлари автомобил ишлаб чиқарилиши учун муҳим бўлган яримўътказгичларнинг глобал танқислиги фонида содир бўлди. Юқоридаги омиллар сабаб "Chevrolet Lacetti" ва "Chevrolet Spark" моделларини ишлаб чиқариш вақтинча тўхтатилган эди.

 

“UzAuto Motors” компанияси тез орада ушбу автомобил моделларни қайта ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"