Спорт

Бугун Тошкентда “тунги велосайр” ўтказилади

Бугун, 22 сентябрь – Ўзбекистонда “Автомобилсиз кун” деб эълон қилинди.

Бугун Тошкентда “тунги велосайр” ўтказилади

 

 

Сана муносабати билан Тошкентда “Тунги велосайр” ташкил этилади. Сайр бугун, 22 сентябрь куни кеч соат 20:00да бошланади. Маҳтумқули ва Мирзо Улуғбек кўчаларидан “Янги Ўзбекистон” боғигача бўлган йўлда давом этади. Велоҳаракат давоомида автомобиллар ҳаракати тўлиқ тўхтатилмайди. Тадбирда профессионаллар қатори кўнгиллилар ҳам иштирок этишлари мумкин.

 

Туризм ва спорт вазири сана муносабати билан давлат идоралари ва маҳаллий органлар раҳбарларини шахсий намуна кўрсатишга чорлади.

 

 

-“Халқаро автомобилсиз кун” муносабати билан давлат идоралари ва маҳаллий органлари раҳбарларини шахсий намуна кўрсатиб, 22 сентябрь “Халқаро автомобилсиз кун” тадбирларида фаол иштирок этишга чақираман. Шу билан бирга, илм-фан, маданият ва спорт соҳалари ходимлари ҳамда ОАВ вакилларини, қолаверса барча юртдошларимизни шу куни оммавий тадбирларда фаол иштирок этишга ҳамда бир кун давомида автомобил ўрнига велосипеддан фойдаланиш ёки пиёда ҳаракатланишга чорлаб қоламан. Автомобилсиз кун акцияси доирасида #carfreeday_uzbekistan, #shaxsiynamunakursat, #avtomobilsizbirkun хештегларидан фойдаланиб, яна-да кенг аҳолини қамраб олишни таклиф этаман. Зеро бу каби тадбирларни ўтказиш мамлакатимизда йўл харакати хафсизлигини яна-да такомиллаштириш, шаҳар аҳолиси ўртасида экологик маданият ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни мақсад қилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам ўз тавсияларида жисмоний фаолликни ошириш инфецион, юрак-қон томир, саратон ва қандли диабет касалликлар профилактикасида муҳим ўрин тутишини таъкидлайди. Шундай экан, фикримча, айни дамда дунёда пандемия билан боғлиқ вазиятда бундай акциянинг ўтказилиши айни муддаодир”, - дейди Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов.

 

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, фестиваль доирасида Тошкент шаҳрининг тунги гўзаллиги, маданий хусусиятлари кенг тарғиб қилиниб, аҳолининг турли қатламлари иштирокида велосайр, скейтларда, самокатларда ва роликларда учиш, шунингдек, моҳир велосипедчилар томонидан аҳолига веломаҳорат дарсларини намойиш этиш ўрин олган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонлик юртдошимиз Берунийдан Тошкентгача бўлган масофани велосипедда босиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Бугун Тошкентда “тунги велосайр” ўтказилади | Zamon.uz