Куман: “Месси «Барселона»даги ҳамма нарсага таъсир ўтказган”
«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман каталонияликларнинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «ПСЖ» клубида ўйнаётган Лионел Месси ҳақида ўз фикрини билдирди:


«Месси «Барселонада»ги ҳамма нарсага соя солган. У жамоанинг ўйин сифати ва самарадорлигига таъсир ўтказган. Лионелнинг атрофида ҳар доим яхши ўйинчилар бўлган ва у улар орасида ҳал қилувчи ўринга эга бўлган. Қолган барча футболчи унинг фонида қолиб кетган. Бу танқид эмас, кузатув. «Барселона»га ўтишимдан олдин Мессининг ўйини менга доимо завқ бағишлаган».
Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Месси «ПСЖ» билан икки йиллик шартнома имзолади. Ундан олдин, 5 август куни «Барселона» Месси билан шартномани узайтирмаслигини эълон қилганди. Бунга Испания чемпионати регламентида кўрсатилган молиявий тўсиқлар сабаб бўлган.
Аввалроқ, «Барселона» клуби Родригони сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Жамшидбек Амиров







