Спорт

"Энди даражаси бизникидан паст бўлган жамоалар билан халқаро ўқув йиғинлари ташкил этилмайди" — Тўлқин Қиличев

МОҚда спортчиларимизнинг "Токио-2020" Олимпия ўйинларидаги иштирокига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

"Энди даражаси бизникидан паст бўлган жамоалар билан халқаро ўқув йиғинлари ташкил этилмайди" — Тўлқин Қиличев

Унда  бир қатор спорт турлари бўйича жамоаларимизнинг иштироки таҳлил қилинди. 

Қайд этиш жоиз, мухлисларимиз боксчиларимиздан Олимпиадада кўпроқ медаль кутишган эди. Бироқ кўп вакилларимизга омад кулиб боқмади. Бунга терма жамоа катта мураббийи Тўлқин Қиличев қуйидагича изоҳ берди:

“Бизнинг Олимпиада бўладиган мамлакатга 20 кун олдин  бориб, у ернинг иқлимига мослашиш методикамиз Токиода  ўзини оқламади. Сабаби, сўнгги йиғин учун биз айнан Токио шаҳрини танлаган эдик. У ерда пандемия туфайли Олимпиададан олдин жуда қаттиқ назорат бўлди. Бизни меҳмонхонадан чиқаришмади. Ажратилган зал, ошхона ва ётоқхонадан ташқарига чиқа олмадик. Боксчиларимиз 20 кун давомида ана шундай шароитда яшаб, руҳий жиҳатдан эзилди. Бу эса, жангларда ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Баъзи спортчиларимиз билан ишлашда  камчиликларга ҳам йўл қўйдик. Ҳакамлар муносабати эса барчага маълум”.

Учрашув давомида мураббий энди даражаси бизникидан паст бўлган жамоалар билан халқаро ўқув йиғинлари ташкил этилмаслигини айтди. Шунингдек, олдиндаги йирик мусобақалардан аввал ҳар бир боксчимизнинг тайёргарлигига индивидуал ёндашиш, ҳар ярим йилда вилоятлардаги мураббийларнинг маҳоратини ошириш мақсадида ўқув-семинарлар ташкил этиш, “Париж-2024” Олимпиадасига тайёргарлик давомида илм-фан йўналишидан янада кенг фойдаланиш каби масалалар борасида таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Учрашувда бу йил Сербияда ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик масаласи ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Федерация мутасаддиларининг сўзига кўра, жамоамиз дунё биринчилигидан аввал сўнгги йиғинни тошкентда Куба билан ўтказади ва шу билан Сербияга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ Самарқанд шаҳрида Токиода ўтказилган  ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтгани ҳақида маълумот бергилганди.

Муножат Валиева 

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.