Тўрт нафар боксчимиз бугун жаҳон чемпионати финалида рингга чиқади
Москва шаҳрида якунига етиб бораётган бокс бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун мусобақанинг финал жанглари бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Олимпия қўмитасининг ахборот хизмати маълум қилди.
Олтин медаль учун кечадиган бугунги баҳсларда 4 нафар вакилимиз — Мавлуда Мавлонова (-75 кг), Осиё ўйинлари финалчиси Шунқор Абдурасулов (-60 кг), Мужибилло Турсунов (-64 кг) ва Лазизбек Муллажонов (+91 кг) рингга кўтарилади. Ушбу ўйинлар Тошкент вақти билан қуйидаги тартибда бўлиб ўтади:
Мавлуда Мавлонова – Виктория Кебикова (Беларусь): (-75 кг, 18:00 дан сўнг)
Шунқор Абдурасулов – Константин Ополский (Россия): (-60 кг, 19:20 дан сўнг)
Мужибилло Турсунов – Дмитрий Асанов (Беларусь): (-64 кг, 19:35 дан сўнг)
Лазизбек Мулложонов – Светослав Тетерин (Россия): (+91 кг, 21:15 дан сўнг).
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Халқаро бокс федерацияси (AIBA) шу йилнинг октябрь ойида ўтказиладиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармасини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.







