Дортмунднинг “Боруссия” клуби директори Жейдон Санчонинг “Манчестер Юнайтед”даги ўрнини баҳолади
“Боруссия Дортмунд” директорлар кенгаши раиси Ханс-Ёахим Ватске “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Жейдон Санчонинг ўрнига баҳо берди:

“Мен Жейдонни яхши кўраман. Ҳужумчи ҳар бир ўйинда бор маҳоратини кўрсатишга ҳаракат қилади. Санчонинг “Манчестер Юнайтед” да жуда кам ўйнаётганини кўриб, ичим оғрияпти. У Англия терма жамоасининг асосий ўйинчиси эмаслиги Манчестердаги муаммоларидан бири эканлиги бор гап”.
Санчо дастлаб “Уотфорд” ва “Манчестер Сити”да, ундан сўнг фаолиятини 2017 йилдан Дортмунднинг “Боруссия” клубида давом эттирган. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Германия Бундеслигасининг 26-учрашувида қатнашди ва 8 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. “Манчестер Юнайтед" сафида эса мавсум бошидан бери 7 та ўйин ўтказди, аммо гол ура олмади.
Аввалроқ Исконинг “Лион”га ўтиши тахмин қилинаётгани ва Гореска “Бавария” билан шартномасини узайтирмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







