Жаҳон

Франция Президенти элчи Филипп Этенни АҚШга қайтариш ҳақидаги қарорини эълон қилди

Франция Президенти Эммануэл Макрон сув ости кемалари атрофидаги жанжал сабабли маслаҳатлашувлардан сўнг Франциянинг АҚШдаги элчиси Филипп Этенни қайтариш қарорини эълон қилди, деб ёзади “ТАСС.”

Франция Президенти элчи Филипп Этенни АҚШга қайтариш ҳақидаги қарорини эълон қилди

 

 

Франция элчиси Вашингтонга аниқ музокаралар мандати билан қайтади ва ҳамкорликни қайта тиклаш шартларини муҳокама қилади.

 

Макрон, шунингдек, Австралиянинг Париж билан шартномани Буюк Британия ва АҚШ билан келишувга алмаштириш қарори Ҳинд ва Тинч океанидаги стратегиясига таъсир қилмаслигини айтди.

 

Макроннинг қўшимча қилишича, АҚШ билан муносабатлар бўйича мулоқот октябрь ойида давом этади, Байден билан янги суҳбат режалаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Буюк Британия ва Австралия ўртасида 15 сентябрда имзоланган янги АУКУС альянси унга аъзоларнинг Франция билан муносабатларида чуқур дипломатик инқирозни келтириб чиқарди.

 

Альянс доирасида Австралия саккизта атом сув ости кемасини олади. Ушбу келишув туфайли Австралия француз компанияси билан сув ости кемалари учун кўп миллиардли шартномани бузди.

 

Париж иттифоқчиларнинг бундай қарорини "орқадан пичоқ" санчиш, деб атаган. Франция Вашингтон ва Канберрадаги элчиларини маслаҳатлашув учун чақириб олган эди.

 

Бундан аввал Шимолий Корея навбатдаги ракета синовини ўтказгани тўғрисида хабар берилган эди.

 

 Маълум қилинишича, энг камида битта номаълум турдаги снаряд отилган. Шу билан бирга унинг тури ва қаердан отилгани ҳақида маълумот келтирилмаган.

 

 

Насиба Тўхтаева

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.