"Янги Ўзбекистон" савдо белгиси билан алкоголь маҳсулот ишлаб чиқариларкан. Бу қанчалик тўғри?
“Sport.uz” сайтида "Элсун-Шароб" компанияси алкоголь ичимлик чиқариш учун "Янги Ўзбекистон" савдо белгисини рўйхатдан ўтказишга ариза бергани ҳақида хабар тарқалди.

Очиғи, ушбу хабар бир мени эмас, кўпчиликни таажжубга солган бўлиши, шубҳасиз. Чунки гап оддий жой ёки жисм номи эмас, “Янги Ўзбекистон” ибораси ҳақида кетмоқда. Қолаверса, “Янги Ўзбекистон” оддий ибора эмас. Балки Президент ташаббуси билан ҳаётга тадбиқ этилаётган мамлакатимиз саъй-ҳаракатларининг асосий ғояси, улкан мақсадларимиз, биз ният қилган Учинчи Ренессанс пойдевори ва унга элтувчи улуғ йўл ҳамдир. Энди тасаввур қилинг: шу номни спиртли ичимликларга қўйиш ёки бериш нақадар тўғри? Қайси мантиққа мос келади? Шундай мўътабар номнинг “Бизга “Янги Ўзбекистон”дан иккита!”, “Янги Ўзбекистон”дан қолмадими?”, “Янги Ўзбекистон”дан қуй!” ва ҳоказо тарзида талқин қилиниши қулоққа ғалати эшитилмайдими?
Фараз қилинг, эртага мазкур номдаги алкоголь маҳсулотлари чиқарилса, келажагимизни қуришда таянч нуқта бўлиб турган “Янги Ўзбекистон” номига путур етмайдими? Тадбиркор ишсизларни иш билан таминлашни мақсад қилгани, юрт равнақига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўгани, албатта, яхши. Аммо маҳсулотни бошқача ном билан ҳам атаса бўлади-ку?
Аввалроқ спиртли ичимлик ичиш саратонга олиб келиши ҳамда "Cоcа-Cола Узбекистан" давлат улушини "Cоcа-Cола И̇çеcек" сотиб олиши ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев







