Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган фуқаро жаримага тортилди
Ҳозирги кунда фуқароларнинг экология ва атроф-муҳитга бўлган эътиборсизлиги сезиларли даражада ошиб бормоқда.

Шу боис, Қашқадарё вилояти Экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар назорат инспекцияси инспекторлари ҳудудда навбатдаги экологик назорат бўйича рейд тадбири ўтказди.
Назорат тадбири давомида Шаҳрисабз шаҳар "Ипак йўли" кўчасида фуқаро И.Н. томонидан ноқонуний равишда белгиланмаган жойга ҳар хил турдаги маиший чиқиндиларни ташлаганлиги ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКсининг 91- моддаси пр. 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштрилиб, 270 минг сўм миқдорда жарима қўлланилди.
Аввалроқ экология соҳасида жавобгарликни кучайтириш нуқтаи назаридан амалдаги қонунлар қайта кўриб чиқилиши ва дунёда елим чиқиндилар табиатнинг ифлосланишига катта таъсир кўрсатиши хабар қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ҳудудларда чиқинди масаласи билан вилоят ҳокимлари шахсан шуғулланишини таъкидлаганди.
Чўлпоной Аҳмедова







