Жамият

Дунёда елим чиқиндилар табиатнинг ифлосланишига катта таъсир кўрсатади

Дунё бўйлаб озиқ-овқат ва ичимликлар елим идишлари 31.1 фоиз, контейнер қопқоқлари 15.5 фоиз, полиэтилен пакетлар 11.8 фоиз ва сув учун мўлжалланган елим идишлар 7.27 фоиз атрофида чиқиндиларни ҳосил қилади.

Дунёда елим чиқиндилар табиатнинг ифлосланишига катта таъсир кўрсатади

Атроф-муҳит ифлосланиши, чиримайдиган чиқиндилар, айниқса, елим сув идишлари оқибатида денгиз экотизимлари жиддий таназзулга юз тутаётгани, дарахтлар ва ўсимликлар нафас ололмаётгани ҳақида кўп гапирамиз. Ушбу ечимсиз муаммолар елим чиқиндилар туфайли десак адашмаймиз.

Сабаби биз кундалик ҳаётда фойдаланадиган аксарият елим идишларнинг ярмидан кўпи бир марта ишлатилгандан сўнг ташлаб юборилади. Улар денгиз экотизимига зарар етказади, соҳилларда чиқинди уюмларини пайдо қилади.

Дунё бўйлаб озиқ-овқат ва ичимликлар елим идишлари 31.1 фоиз, контейнер қопқоқлари 15.5 фоиз, полиэтилен пакетлар 11.8 фоиз ва сув учун мўлжалланган елим идишлар 7.27 фоиз атрофида чиқиндиларни ҳосил қилади.

2016 йилда дунё бўйлаб 480 миллиарддан зиёд елим ичимлик идишлари сотилган. "EuroMonitor" халқаро ташкилотининг глобал қадоқлаш тенденциялари ҳисоботидаги ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 583.3 миллиардни ташкил этади.

Энг кўп елим сув идишларини асосий ичимликлар компаниялари ишлаб чиқаради. Масалан, Coca-Cola ҳар йили 100 миллиарддан зиёд елим идишларни ишлаб чиқаради, яъни секундига 3400 елим идиш ишлаб чиқаради, десак ҳам бўлади. Компания ўзининг глобал елим идиш ишлаб чиқариш  ҳажмини оммавий равишда ошкор қилишдан бош тортган.

Атрофимизда қайта ишлатилмайдиган ва қайта тикланмайдиган елим чиқиндилар уюлиб борар экан, биз бутун сайёрамизни «ишдан чиқарамиз». Елим чиқндилардан фойдаланишни чеклаш учун жамоавий ҳаракатлар зарур. Қайта ишлаб чиқаришни кўриб чиқишимиз керак. Aйни пайтда, биз елим идишларни денгизда эмас, балки қуруқликда сақлашга чоралар кўришимиз лозим, дейилади табиатни муҳофаза қилувчи "Greenpiece" халқаро ташкилоти баёнотида.

Ичимлик идишлари чиқиндиларини камайтиришнинг энг мақбул йўли - ўзингиз қайта ишлатадиган идишни олиб юриш. Сув қуйиш шохобчаларидан идишингизни сувга тўлдириб олишингиз мумкин. Бу орқали пластмасса чиқиндилар камаяди.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.