энг долзарб

Тошкентдаги деҳқон бозорида истеъмолга яроқсиз тузлама маҳсулотлари аниқланди

Уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари аксарият ҳолларда санитар нормаларига жавоб бермайди. Маълумки, консервани нотўғри тайёрлаш, сақлаш баъзи пайтларда эса ўлим билан якунланишига олиб келади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртимиз аҳолисини ботулизмдан ҳимояланиш учун уй шароитида тайёрланган консервалардан фойдаланмасликка ва саноатда ишлаб чиқарилган консервалардан фойдаланишни бот-бот такрорлайди.

Тошкентдаги деҳқон бозорида истеъмолга яроқсиз тузлама маҳсулотлари аниқланди

 

 

Учтепа тумани фавқулодда вазиятлар бўлими, туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва "Фарҳод" деҳқон бозори маъмурияти билан ҳамкорликда Ботулизм ва озиқ-овқат маҳсулотларидан оммавий заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбир ўтказилди.

 

 

Маълум қилинишича, 4 октябрь куни ўтказилган тадбир давомида "Фарҳод" деҳқон бозорида хонадонда тайёрланган консерваланган тузлама маҳсулотларидан 12 килограмми истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланиб, улардан 10 килограмм бодринг тузламаси ва 2 килограмм консерваланган қалампир тузламаси йўқ қилинди.

 

 

Қайд этилишича, ботулизм ва озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишлар билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш бўйича "Фарҳод" деҳқон бозоридаги сотувчилар билан тарғибот тадбири ҳам ташкил этилди.

 

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ботулизм оғир, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин бўлган, аммо кам кузатилувчи касаллик ҳисобланади. Бу овқатдан заҳарланиш бўлиб, одатда зарарланган таомдаги юқори фаолликдаги нейротоксинлар оқибатида юзага келади. Ботулизм одамдан одамга юқмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, Оққўрғондаги боғча тарбияланувчилари заҳарлангани юзасидан жиноий иш қўзғатилганди.

 

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 25 нафар бола заҳарлангани, Самарқандда яшовчи фуқаро хонадонида бўлиб ўтган тўйда қатнашчиларнинг 74 нафари оммавий заҳарлангани ҳамда Оққўрғондаги боғча тарбияланувчилари заҳарлангани юзасидан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Тошкентдаги деҳқон бозорида истеъмолга яроқсиз тузлама маҳсулотлари аниқланди | Zamon.uz