1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Самарқанддаги тўйда 74 киши овқатдан заҳарланган

Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги "Алгар"  маҳалласида яшовчи фуқаро хонадонида 2021 йилнинг 12 июль куни бўлиб ўтган тўйда қатнашчиларнинг 74 нафари оммавий заҳарланган.

Самарқанддаги тўйда 74 киши овқатдан заҳарланган

 

Беморлар туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига овқат токсикоинфекцияси ташхиси билан ётқизилган.

 

Таъкидланишича, шифохонага 2021 йилнинг 13 июль куни 37 нафар, 14 июль куни 31 нафар бемор ётқизилган.

 

Ҳолат бўйича вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига белгиланган муддатда хабар берилмаган. Масъул ташкилот бу ҳақда 15 июль куни вилоят прокуратураси орқали хабар топган.

 

Қайд этилишича, кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида беморлар аҳволи яхшиланиб, 19 июль куни барчасига жавоб берилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оққўрғондаги боғчада 25 нафар бола заҳарланганди ҳамда Миробод тумани ва Оққўрғон туманидаги  боғчаларда юз берган заҳарланишлар юзасидан изоҳ берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика