Таълим

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида тўлов-контракт миқдорига доир ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бакалавр ва магистр даражалари учун таълим олаётган ҳамда шартнома асосида ўқишга кирган талабаларга тўлов-контракт миқдорини аниқ белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида тўлов-контракт миқдорига доир ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади

 

Бу ҳақда Президентнинг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси билан тасдиқланадиган “Йўл харитаси”да белгиланди.

 

Унга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари 2021 йил 1 ноябрга қадар Олий таълим муассасаларида талабаларга тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш, тайинлаш ва тўлашда қонунийлик, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади.

 

Мазкур лойиҳада Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида тўлов-контракт асосидаги бакалавриатда таълим олишнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 бараваридан, магистратурада таълим олишнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 бараваридан ошмайдиган миқдорда белгиланиши қайд этиб қўйилади.

 

Аввалроқ 2021 2022 ўқув йили учун тўлов контракт миқдори эълон қилингани ҳамда талабалар контракт пулини QR кодли тўлов шартномалари орқали тўлаши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида тўлов-контракт миқдорига доир ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади | Zamon.uz