Жамият

Талабалар контракт пулини QR-кодли тўлов-шартномалари орқали тўлайди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жараёнларини рақамлаштириш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Хусусан, 2021/2022 ўқув йилидан талабаларнинг QR-кодли тўлов-шартномаларини шакллантириш имконияти яратилди.

Талабалар контракт пулини QR-кодли тўлов-шартномалари орқали тўлайди

 

 

Унга кўра, эндиликда талабалар ва уларнинг ота-оналари имтёзли таълим кредитларини юртимизнинг исталган ҳудуди (белгиланган тижорий банклари)дан олиш ҳуқуқига эга. Банклар тўлов шартномасини тўғридан-тўғри қабул қилиши учун вазирлик Марказий банк ҳамда Молия вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатди. 

 

Тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабалар учун яна бир қулайлик яратилди. Улар ўзларининг профиллари орқали шартномалари учун буюртма бериш ҳамда уларни онлайн олиши мумкин. Тақдим этилган тўлов-шартнома маблағлари мониторинги назорат қилинади.

 

Шунингдек, талабаларнинг диплом маълумотларини рақамлаштириш ҳам  белгиланди. Олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларига штрих-код ёрдамида онлайн аутентификация қилиш имкониятига эга бўлган диплом ва сертификатлар бериш ахборот тизимлари ҳам жорий этилди. 2019/2020 ўқув йилида бакалавр ва магистратура битирувчиларига  QR-кодли дипломлар берилган. Профессионал таълим муассасалари битирувчиларига эса 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб амал қилади.

 

Битирувчиларнинг ишга жойлашишида диплом маълумотлари электрон кўринишда тақдим этилади. Бу, ўз навбатида, дипломларни сохталаштиришнинг олдини олади. Бу жараён 2022 йил 1 январдан бошлаб амалда қўлланила бойлайди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ янги ўқув йили қандай бошланиши ҳамда ижарада турувчи талабаларни тизимли назорат қилувчи мобил илова яратилгани хабар қилинганди.

 

 

Акрам Хамрақулов 

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"