энг долзарб

Қашқадарёда маҳалладошини пичоқлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди — ИИБ

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида маҳалладошини пичоқлаб, унга тан жароҳати етказган шахсга жиноят иши қўзғатилган, дея хабар бермоқда ИИБ ахборот хизмати.

Қашқадарёда маҳалладошини пичоқлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди — ИИБ

 

Қайд этилишича, 2021 йил 2 октябрь куни Миришкор тумани "Янгиқишлоқ" МФЙда яшовчи фуқаро А.Д. ўзаро келишмовчилик туфайли маҳалладоши У.О.ни "Помуқ" МФЙга қарашли чўл ҳудудида жойлашган чайласига чақирган.

 

Шу куни соат 10:30ларда У.О. чайлага келгач А.Д. билан ўзаро тортишиб қолган. Тортишув давомида А.Д. ошхона пичоғи билан рақибининг чап кўкрак, томоқ ва бош соҳаларига тан жароҳати етказган. Ўз навбатида У.О. ҳам ўша атрофда турган паншаха билан А.Д.га қаршилик кўрсатгани сабабли А.Д. воқеа жойидан қочиб яширинган.

 

Шундан сўнг, У.О. қўнғироқ қилиб синфдошини ёрдамга чақирган ва унинг ёрдами билан шифохонага борган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида У.О.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан А.Д. Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Маълум қилинишича, 2021 йил 5 октябрь куни Миришкор туман "Янгиқишлоқ" МФЙда содир этилган мазкур жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган. Унда Миришкор туман ИИБ бошлиғи подполковник М.Бўриев ҳамда сектор ишчи гуруҳи ҳамда мутасадди идоралар вакиллари иштирок этган.

 

Муҳокамада бу жиноятни юзага келтирган шарт-шароит ва омиллар атрофлича таҳлил этилган. Келгусида бу каби ҳолатлар юз бермаслиги учун масъул мутасаддиларга аниқ вазифалар берилиб, улар огоҳлантирилган.

 

Аввалроқ Деновда ўқитувчи ўз қўшнисини дўппослагани, Норин туманида фуқаро ҳамқишлоғини ўроқ билан жароҳатлагани, Жиззахда ука ўз акасини, қайнука келинойисини пичоқлаб ўлдиргани ҳамда Андижонда аёл эрини унитаз қопқоғи билан уриб ўлдиргани ҳақида хабар берган эдек.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.