Жамият
|
16 Август 14:21
447
Жамият
|
16.08.2021, 14:21
447

Норин туманида фуқаро ҳамқишлоғини ўроқ билан жароҳатлади

Норин туманида фуқаро ҳамқишлоғини ўроқ билан жароҳатлади.

 

Норин туманида фуқаро ҳамқишлоғини ўроқ билан жароҳатлади

20 ёшли фуқаро ҳамқишлоғига ўроқ билан жароҳат етказди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар берди.

 

Норин туманида яшовчи фуқаро Б.Н. фермер хўжалиги дала майдонида ўт ўраётган вақтида экинларини кўриш учун келган, Норин туманида яшовчи фуқаро A.Р. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Б.Н. қўлидаги ўроқ билан ҳамқишлоғининг кўкрак қафасининг орқа чап қисмига бир маротаба урган. Оқибатда, A.Р. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Деновда ўқитувчи ўз қўшнисини дўппослагани ҳамда Андижонда ППХ ходими фуқаронинг қўлини синдиргани ҳақида хабар берилганди.