0

“UzAuto Motors” маълумотни нотўғри талқин қиладиганларга муносабат билдирди

“UzAuto Motors” шу йилнинг 5 октябрида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Chevrolet Cobalt” автомобили бўёғи билан боғлиқ мақолага муносабат билдирди.  У  “Фактларнинг бузиб кўрсатилиши” деб номланган.

“UzAuto Motors” маълумотни нотўғри талқин қиладиганларга муносабат билдирди

 

Унда айтилишича, ҳақиқатдан ҳам бундай ҳолат юз берган. Аммо мақоланинг сарлавҳасида фактлар нотўғри келтирилган. Бўёқ мақола муаллифи ёзганидек, автомобиль кузовидан кўчмаган. Автомобиль кузови ва бамперида ранг тафовути, капотида доғлар пайдо бўлган. Автомобиль эгасининг шикояти 2021 йил 12 августда  фотосуратлар, техник ҳисобот қайд этилган ҳолатда ҳужжатлаштирилган (сканер қилинган ҳисобот илова қилинган)

 

 “UzAuto Motors” компанияси ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиб, истеъмолчи даъвосини қабул қилган ва автомобиль янгисига алмаштирилган.

Муаммо ўз ечимини топди. Харидор талаби 100 фоиз қондирилди. Энди бошқа бир савол пайдо бўлмоқда. Орадан бир ой вақт ўтгач, ушбу масалани кўтариш, маълумотни нотўғри талқин қилиш, негатив сарлавҳаларни ёзиш кимга ва нимага керак бўлди? Бу “UzAuto Motors” номини булғашга бўлган навбатдаги уруниш экани яққол кўриниб турибди. Нима учун? Хулоса ўзингиздан…– дейилади компания билдирган муносабатда.

 

Бундан аввал “UzAuto Motors” ижтимоий тармоқлардаги миш-мишларга муносабат билдиргани, янги “Chevrolet Captiva” сотила бошлангани ҳамда Кушербаев Қозоғистон телеканалида “UzAuto Motors” ҳақидаги хабарга муносабат билдиргани ҳақида хабар берилганди.

 

Юлдуз Рустамова 

custom img

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

custom img

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

custom img

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

custom img

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

custom img

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

custom img

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

custom img

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

custom img

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"