“Нюкасл” бош мураббийи жамоадан кетади(ми?)
“Нюкасл Юнайтед” бош мураббийи Стив Брюс клуб эгаларининг ўзгариши муносабати билан ишдан бўшатилиши эҳтимоли борлигини билдирди.

Кеча, 7 октябрь куни Саудия Арабистони ҳукумати инвестиция фонди (PIF) “Нюкасл” клубининг янги эгаси бўлди: “Мен жамоада ишлашни давом эттирмоқчиман. Янги клубнинг янги хўжайинларига нималарга қодир эканлигимни кўрсатиш имкониятига эга бўлишни хоҳлардим. Ҳозирги вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак, улар бошқа мураббий танлашлари мумкин. Агар кетсам ҳам хафа бўлмайман. Қарорнинг қанақа эканлиги мени қизиқтирмайди. Музокараларни кутамиз”.
Саудия Арабистони ҳукумати инвестиция фонди “Нюкасл” акцияларининг қарийб 80 фоизини сотиб олди. Инглиз клубининг аввалги раҳбари миллиардер Майк Эшли эди. Ҳозирда “Нюкасл” жамоаси Англия премьер-лигаси турнир жадвалида етти турдан сўнг, 19-ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ, “Нюкасл”ни Саудия Арабистони ҳукумати инвестиция фонди сотиб олгани ва Евро-2024 саралаш турнирига қуръа ташлаш санаси маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







