0

Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача 2 минг кишига ошмоқда

Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача 2 минг кишига ошмоқда

 

 

Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 1,5 фоизга ошган. Мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 57 811 кишига кўпайган.

 

Бундан ташқари, 2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ошган. Ўзбекистонда йил бошидан 670,7 минг туғилиш қайд этилган.

 

Маълумот учун, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35 миллион 79,2 минг кишини ташкил этмоқда. Доимий аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ошган.

 

Таъкидланишича, республиканинг доимий аҳолиси сўнгги 30 йил ичида 13,9 миллион кишига ошган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра республика доимий аҳолиси сонининг 30,8 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 58,7 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Давлат статистика қўмитасининг мамлакатдаги демографик вазият ҳақидаги ҳисоботида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра 34,86 миллион кишини ташкил этиб, йил бошидан 301,3 минг кишига ёки 0,9% га кўпайди.

 

Аввалроқ Ўзбекистонда аҳоли сони 35 миллиондан ошгани ҳамда юртимизнинг доимий аҳолиси сони маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"