энг долзарб

Жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўзгартирилиши мумкин

Жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўн уч ёшдан ўн тўрт ёшга кўтарилмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида хабар берди.

Жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўзгартирилиши мумкин

 

Давлат раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги  фармонида жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кам ёшини ўн тўрт ёш қилиб белгилаш таклиф этилган эди.

 

Депутатнинг айтишича, ҳозирда Жиноят кодексига ўзгартиш киритишга доир қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш кутилмоқда.

 

Бу тажриба дунё амалиётида ҳам мавжуд. Жумладан, Германия, Италия, Испания, Япония ва МДҲ мамлакатлари жиноят қонунчилигида жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кичик ёши ўн тўрт этиб белгиланган.

 

Мазкур ўзгартишлар инсонпарварлик йўлидаги яна бир қадамдир – деб таъкидлайди Расул Кушербаев.

 

Бундан аввал фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилгани ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахс етказилган зарарни қоплаб, жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўзгартирилиши мумкин | Zamon.uz