Спорт

Ўзбекистонлик 7 нафар спортчида допинг аниқланди

Уларнинг 3 нафари халқаро мусобақа иштирокчиси ҳисобланади Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳумоюн Омонов маълум қилди.

Ўзбекистонлик 7 нафар спортчида допинг аниқланди

 

Қайд этилишича, агентлик томонидан ўтган 9 ой давомида барча спорт турлари бўйича ўзбекистонлик спортчилардан 312 та допинг-синамалар олинди ва 4 та спортчи тақиқланган модда истеъмол қилганлиги аниқланди.

 

Бундан ташқари, 3 та халқаро мусобақада ҳам допинг-синамаларни олиш Агентликка ишониб топширилди. Натижада,  41 нафар спортчи текширувдан ўтказилиб, уларнинг 3 нафари тақиқланган модда истеъмол қилганлиги маълум бўлди.

 

“Токио-2020” ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари давомида барча спортчилар қатори ўзбекистонлик спортчилардан ҳам допинг-синамалар олинди.

 

Шу билан бирга, ўзбекистонлик олимпия спотчиларининг 16  нафаридан допинг-синама олиниб, улардан 11 таси мусобақадан олдин текширилган бўлса, 5 таси бевосита мусобақа финалидан кейинги даврга тўғри келди.

 

Таъкидланишича, паралимпия спортчиларимиздан эса жами 39 та допинг-синама олинган ва улардан 21 таси мусобақадан олдин ва 18 таси мусобақа даврини ўз ичига олади.

 

Мусобақадан олдин олинган тезкор допинг-синамаларнинг барчасида тақиқланган моддалар аниқланмаганлиги боис спортчиларимиз баҳсларда иштирок этди.

 

Маълумот ўрнида: мусобақа совринли ўринларга сазовор бўлган жаҳон ҳамда олимпия ва паралимпия рекордларини ўрнатган спортчиларимиз допинг-текширувидан ўтди. Одатда, улар тезкор таҳлил қилинмаслиги боис, натижалар белгиланган муддатларда эълон қилинади.

 

Бундан аввал спортчиларимиз вирусдан ўзини қандай ҳимоя қилаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова,

Жамшидбек Амиров

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"