Таълим

Россиялик ўқитувчилар иштирокида ўзбекистонлик ўқувчилар учун рус тили фанидан теледарслар тасвирга олинмоқда

Юртимизда таълим жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида “Зўр” (“Класс”) лойиҳаси доирасида Россиядан ташриф буюрган ўқитувчилар 2-синф ўқувчилари учун рус тили фани дарсларини тасвирга олишда иштирок этмоқда.

Россиялик ўқитувчилар иштирокида ўзбекистонлик ўқувчилар учун рус тили фанидан теледарслар тасвирга олинмоқда

 

 

Лойиҳа  бўйича айни вақтгача 14 та теледарс тайёрланган бўлиб, улар II чоракдан “Онлайн мактаб”” телелойиҳаси  асосида эфирга узатилади.

 

Шунингдек,  россиялик мутахассислар билан ҳамкорликда 2022 йилнинг январь ойида "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформаси ташкил қилинади.  Унда 4 та фан — математика, кимё, биология ва физика ўқитувчиларига  рус тилида малака ошириш курслари ҳам ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ онлайн мактаб дарслари учун алоҳида телеканаллар ажратилиши ҳамда янги ўқув йили тўлиқ анъанавий  шаклда бошланиши ва вақтинча ёпилган мактаблар учун теледарслар ҳам йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

Россиялик ўқитувчилар иштирокида ўзбекистонлик ўқувчилар учун рус тили фанидан теледарслар тасвирга олинмоқда | Zamon.uz