«Онлайн мактаб» дарслари учун алоҳида телеканаллар ажратилди
2021-2022 ўқув йилида “Онлайн мактаб” рукнидаги телевизион дарслари Миллий телерадиокомпаниянинг алоҳида телеканаллари орқали бериб борилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.


Таъкидланишича, ушбу телеканалларни телевизордан топиш учун “автоқидирув” (автопоиск) тугмасини босиш лозим. Телеканаллар рўйхатида “1-4-синфлар”, “5-8-синфлар”, “9-11-синфлар” телеканаллари пайдо бўлади.
"Онлайн мактаб" лойиҳаси орқали вақтинча мактабга бормаётган болалар дарсларини ўзлаштириб боришлари мумкин.
Қайд этилишича, мазкур дарслар Халқ таълими вазирлигининг расмий канали орқали ҳам "Онлайн мактаб" лойиҳаси бериб борилади.
Эслатиб ўтамиз, мактабларда янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланган, вақтинча ёпилган мактаблар учун эса теледарслар ҳам йўлга қўйилган.
Аввалроқ, Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилиши ҳамда мактабларда гибрид таълимдан воз кечилиб ҳамма анъанавий ўқиши ҳақида хабар берилганди.







