Куман Серхио Агуэронинг жароҳатидан кейинги ҳолати ҳақида нима деди?
“Барселона” бош мураббийи Роналд Куман “Валенция”га қарши Испания 9 -тури арафасида ҳужумчи Серхио Агуэронинг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди:


“У ҳозирда анча яхши бўлиб қолди. Сўнгги учрашувда 20-25 дақиқа майдонга тушди ва ҳаммаси аъло даражада ўтди. Аммо Агуэрода ҳозирча ўйин ритми ва маълум бир шакл йўқ. Ўйлайманки, у ҳаммасини йўлга қўя олади. Футболчининг маҳоратига шубҳа йўқ. Агуэро жамоага кўп нарса бера олади. Энг асосийси, у яхши жисмоний формада ва ўйинларда жамоага ёрдам беришга тайёр”.
Эслатиб ўтамиз, Агуэро 2011 йилдан 2021 йилгача “Манчестер Cити" клубида тўп сурган. Ҳужумчи 5 марта Англия чемпиони бўлган. Серхио жароҳати сабаб мавсумнинг дастлабки учрашувларида ўйнай олмади.
Аввалроқ инвестиция фондлари “Барселона”га Ҳоландни сотиб олишга ёрдам бермоқчи эканлиги ва Лапорта нима учун “Барселона” Лионел Месси билан шартнома имзоламагани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







