Термиз шаҳрида безорилик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Термиз шаҳрида икки фуқаро ўзаро жанжаллашиш оқибатида бири иккинчисига тиғли жисм билан тан жароҳат етказди.


Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.
Аниқланишича шаҳарнинг "Наврўз" маҳалласида яшовчи Д,Д. ўз бошқарувидаги "Spark" русумли автоулов билан шаҳарнинг "Гулистон" маҳалласида жойлашган Тошкент давлат педагогика институти филиали биноси яқинида "Сobalt" русумли автоулов ичида ўтирган К.О.дан машинасини четга олишини сўраган. Тушунмовчилик натижасида йигитлар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Ғазабини жиловлай олмаган К.О. автоулов ичидаги тиғли жисм билан Д.Д.га тан жароҳати етказган.
Д. зудлик билак шифохонага ётқизилган. K.O. га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "в" билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан аввал, Андижонда вояга етмаган шахс уч тенгдошини пичоқлагани ҳамда Қаршида ИИО ходимларининг қўлини тишлаб, безорилик содир этган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







