Жамият

Қаршида ИИО ходимларининг қўлини тишлаб, безорилик содир этган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қарши шаҳар “Ислом Каримов” кўчасида жойлашган “Дори-дармон» МЧЖга қарашли дорихона рўпарасида фуқаро ва ИИО ходимлари ўртасида ўзаро жанжал юзага келди.

Қаршида ИИО ходимларининг қўлини тишлаб, безорилик содир этган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

 Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Хабарда келтирилишича, “Шўртан” МФЙда яшовчи Х.И. ўзининг олдиндан таниши бўлган “Наво” МФЙда яшовчи Л.А. ва Ғ.Длар бир-бирини ҳақоратлаб, бақириб ён-атрофдаги фуқаролар тинчлигини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзаро жанжаллашишган.

Бу вақтда  хизмат вазифасини ўтаётган  вилоят ИИБ ППХ ходимлари фуқаролар ўртасида ўзаро жанжал содир бўлаётганини кўриб, жамоат тартибини сақлаш ҳамда олдини олиш мақсадида фуқароларни олдига борган.

Жанжал қилаётган фуқаролар Л.А., X.И. ва Ғ.Д.лар ИИБ ППХ ходимларини қонуний талабига бўйсунмасдан, уларнинг хизмат кийимини йиртиб, қўлини тишлаб фаол қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Л.А. X.И. ва Ғ.Д.лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинди. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибда ушланган.

Жиноят иши бўйича Қарши шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИБ ходимлари фаолиятига асоссиз аралашиб, уларга қаршилик кўрсатган шахсга қонуний баҳо берилагани ҳамда Қашқадарёда профилактика инспекторининг эгнидаги хизмат кийимини йиртган фуқарога жиноят иши қўзғатилгани хақида хабар берганди.

Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қаршида ИИО ходимларининг қўлини тишлаб, безорилик содир этган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди | Zamon.uz