энг долзарб

“UzAuto Motors” бош директори илк бор туғилган кунини Ўзбекистонда нишонлади

Бо Инге Андерссон 1955 йил 16 октябрда Швециянинг Фалькенберг шаҳрида туғилган. У жорий йилнинг август ойида “UzAuto Motors” АЖ ва "UzAuto Motors Powertrain" АЖ бош директори этиб тайинланган эди. Куни кеча Андерссон ўз туғилган кунини илк бор мамлакатимизда нишонлаган.

“UzAuto Motors” бош директори илк бор туғилган кунини Ўзбекистонда нишонлади

 

Маълумот учун, “UzAuto Motors” бош директори Швеция Ҳарбий Академиясининг ҳамда Гарвард университетининг олий менежмент программаси битирувчиси ҳисобланади. Шунингдек, Стокгольм университетининг бизнес бошқаруви бакалаври ҳам. Бо Андерссон ўз фаолиятини 1987 йилдан Швециянинг “Saab Automobile AB” компаниясида бошлаган.

 

У “Адам Смит” халқаро автомобиль форумида “2010 йилнинг энг яхши етакчиси” деб топилган. 2012 йилда Бо Андерссон Европанинг автомобилсозлик соҳасидаги етакчи нашриёти “Automotive Supply Chain” томонидан “GAZ Group”ни инқироздан кейинги молиявий ҳолатини тиклагани ва Россиянинг енгил тижорий воситалар бозорида компаниянинг етакчилигини таъминлагани учун “Энг яхши ютуқлар” мукофотига сазовор бўлган.

 

Аввалроқ Бо Андерссон “UzAuto Motors” бош директори бўлгани ҳамда монополист компания истеъмолчилар ҳуқуқларини бузишда давом этаётгани ва бу масаласига Кушербаев эътибор қаратгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

“UzAuto Motors” бош директори илк бор туғилган кунини Ўзбекистонда нишонлади | Zamon.uz