Ҳабиб отаси номидаги янги қурилаётган мактаб ҳақида гапирди
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Абдулманап Нурмагомедов номидаги спорт мактаби қурилиши ҳақида гапирди.

Спортчи 2019 йилнинг июнь ойида фармон имзолангани, унга кўра Доғистон Республикасига мактабни қуриш учун 600 миллион рубль ажратилишини маълум қилди:
"Мен ушбу спорт мактабини келгуси йил июнь ойида ишга туширишни хоҳлайман. База Россиядаги энг баланд нуқтада — денгиз сатҳидан деярли 2000 метр баландликда жойлашади. У ерда 80 киши бир вақтнинг ўзида ухлаши, овқатланиши, машқ қилиши мумкин бўлади. Бинонинг қарийб 70 фоизи тайёр. У ерга биз бутун дунёдан спортчиларни қабул қила оламиз”.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов UFCда 29 та жанг ўтказиб, унинг барчасида ғалаба қозонган.
Аввалроқ Паддй Пимблетт Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилмоқчи эканлиги ва Махачев Ден Хукер билан жанги қизиқарли бўлишига ишонаётгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







