энг долзарб

Фарғонадаги “Саводсизликни тугатиш жамияти” ишчи-деҳқонлар саводини чиқаришга хизмат қилган

Фарғонадаги “Саводсизликни тугатиш жамияти” ишчи-деҳқонлар ўртасида саводсизликни тугатишга қаратилган эди.

Фарғонадаги “Саводсизликни тугатиш жамияти” ишчи-деҳқонлар саводини чиқаришга хизмат қилган

 

Вилоятда саводсизликни бартараф этишга эътибор 1923 йилдан сўнг ошиб борган. Бу ҳақда “ЎзАрхив” агентлиги хабар бермоқда.

 

 

 

Фотода “Саводсизликни тугатиш жамияти”нинг 5 йиллиги муносабати билан Фарғона вилоят ижроия комитетининг партия ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказган йиғилиш баённомаси. Унга кўра, кун тартибидаги асосий масала ишчи-деҳқонлар ўртасидаги саводсизликни тугатиш тўғрисида бўлган.

 

1923 йилга келиб Фарғона вилоятида 28 та мактаб мавжуд бўлиб, шундан 12 таси қишлоқларда жойлашган. Лекин 1924 йилга келиб, мактаблар сони 110 тага, яъни 33 фоизга ошган. 1924 йилнинг 1 октябрига келиб 4000 киши мактабларни тўлиқ тугаган, ўқиётганлар сони эса 5700 тани ташкил этган.

 

Шунингдек, ҳужжатда ёзилишича, аҳоли саводсизлигини тугатиш давомида ўқитувчиларнинг ўзлари ҳам сиёсий саводхонлик тўгаракларига қатнаб ўқиган.

 

Фарғона вилоят давлат архиви сақловидаги «Фарғона область меҳнаткаш депутатлари ижроия комитети»нинг ҳужжатларига кўра, “Саводсизликни тугатиш жамияти” бўлимлари Фарғонада ҳам очилган бўлиб, унда 3000 киши фаолият олиб борган.

 

Аввалроқ фуқаро ўз сақловида бўлган тарихий газеталар тўпламини Миллий архивга топширгани ҳақида хабар қилинган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Фарғонадаги “Саводсизликни тугатиш жамияти” ишчи-деҳқонлар саводини чиқаришга хизмат қилган | Zamon.uz