“Оқ бўрилар”нинг кейинги рақиби маълум бўлди
Сречко Катанес шогирдлари ФИФА кунлари доирасида 8—16 ноябрь кунлари йиғин ўтказади.

Тошкент ва Тбилисида бўлиб ўтадиган мазкур йиғин вақтида 15 ноябрь куни Грузияга қарши ўртоқлик ўйини ташкил этилади. Учрашув Тбилиси шаҳридаги “Борис Паичадзе” стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол терма жамоаси октябрь ойида Иордания давлатида бўлиб ўтган йиғин доирасида Малайзия ва Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган эди. Мазкур баҳсларда Малайзияни 5:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Иордания термасига 3:0 ҳисобида имкониятни бой берганди. Словениялик мутахасис бошқарувидаги термамиз ундан олдинги ўртоқлик учрашувида Швецияга 2:1 ҳисобида ютқазган эди.
Аввалроқ Элдор Шомуродовнинг нархи кескин кўтарилгани ва миллий терма жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







