энг долзарб

Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси “Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони” рўйхатига киритилди

Марҳум собиқ муфтий Усмонхон Алимов Иордания пойтахти Ўмондаги қироллик стратегик тадқиқотлар ислом маркази  томонидан эълон қилинган “Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони” рўйхатидан ўрин олди.

Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси “Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони” рўйхатига киритилди

 

Бу  рўйхат 2009 йилдан буён амал қилади,  унга мусулмон дунёсига сиёсий, мафкуравий, маданий ва бошқа йўналишлар бўйича таъсир кўрсата олган машҳур инсонлар киритилади.

 

Қайд этилишича, рўйхат тузилганда унда  топ-50 мусулмоннинг  исми  келтирилган. Шунингдек, 13 та тоифа бўйича диний йўналишда 450 нафар мусулмон номи санаб ўтилган.

 

Ушбу  тоифалар орасида илмий, сиёсий, дин ишлари бошқармаси ҳамда воизлар бўлган. Қолаверса, хайрияга ҳисса қўшувчилар, ижтимоий муаммолар, бизнес, фан ва технология, санъат ва маданият, ва машҳурларнинг номлари киритилган.

 

 Маълумот учун: рўйхатнинг илк беш поғонасида Қатар амири Шайх Тамим ибн Ҳамад ал-Тани,  Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз, Эроннинг олий раҳбари Сайид Али Хоманайи, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II номи қайд этилган.

 

Шу билан бирга, таниқли спортчилардан UFC амалдаги чемпион Ҳабиб Нурмагомедов ва “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олган.

 

 Бундан аввал Ўзбекистон бош муфтийси Москвада даволанаётгани ва унинг вафоти муносабати билан Чечинистон раҳбари ҳамдардлик билдиргани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси “Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони” рўйхатига киритилди | Zamon.uz